11.03.2020 16:55
1605
Турсуной Раҳимова Токио-2020 лицензиясини қўлга киритди

Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи лицензион турнир якунига етиб бормоқда. Сўнгги кун баҳсларини ҳамюртимиз Турсуной Раҳимова ҳамда таиландлик Ютумас Хитпонг иштирокидаги жанг бошлаб берди, дея хабар берди МОҚ матбуот хизмати.

«51 килограмм вазн тоифасида Олимпиада йўлланмаси учун кечган беллашувда юртдошимизнинг қўли баланд келди. Шу тариқа Турсуной Раҳимова боксчи қизларимиз орасида биринчи бўлиб Токио-2020 йўлланмасига сазовор бўлди.

Бу ғалаба делегациямизга Токио-2020 Олимпия ўйинларининг йигирма биринчи йўлланмасини келтирди», – дейилади ташкилот хабарида.

Маълумот учун, бунгача боксчилар орасида Бобоусмон Батуров, Санжар Турсунов, Баҳодир Жалолов, Шаҳобиддин Зоиров, Элнур Абдураимов ва Миразизбек Мирзахалилов Олимпиада йўлланмасини қўлга киритишганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар