11.03.2020 20:53
2068
Пирло «Ювентус»га қайтиши мумкин

Италия миллий жамоаси ва «Ювентус»нинг собиқ футболчиси Андреа Пирло Турин клубига мураббий сифатида қайтиши мумкин. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Манбанинг қайд этишича, Пирло клубнинг U-23 ёшлар жамоасига мураббий бўлади. Таъкидлаш жоизки, собиқ футболчи ҳозирда мураббийлик борасида таҳсил олмоқда ва яқин кунлар ичида УЕФАнинг Pro даражасига эга бўлади.

Маълумот учун, 40 ёшли Пирло Турин клуби сафида 4 маротаба мамлакат чемпиони бўлишга эришган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар