11.03.2020 11:55
1183
Иличич: «Аталанта» ажойиб ишларни амалга оширмоқда»

«Аталанта» ҳужумчиси Йосип Иличич Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Валенсия»га (4:3) қарши жавоб ўйинидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Мен ҳар доим рақиб тўғрисида эмас, балки мендан талаб этилаётган нарса ҳақида ўйлайман. Йилдан йилга ўйиним очилиб боромоқда ва футболчи сифатида янада ривожланишни хоҳлайман. «Аталанта»нинг мувафаққиятлари ҳеч кимни ажаблантирмаяпти. Биз ажойиб ишларни амалга оширяпмиз. Эришган ютуқларимиз тасодиф эмаслигини исботлашимиз лозим», – деб Иличичнинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Маълумот учун, «Аталанта» биринчи ўйинда «Валенсия»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар