11.03.2020 22:31
1435
ФИФА конгресси бошқа санага қолдирилди

ФИФАнинг 70-конгресси коронавирус тарқалиши хавфи туфайли ўтказилмайдиган бўлди.

Ташкилот кенгашининг бюроси 11 март куни қабул қилган қарори билан, Эфиопия пойтахти Аддис-Абеба шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган йиғилиш 5 июндан 18 сентябрга кўчирилган.

Бундан ташқари, 20 март куни ўтказилиши лозим бўлган ФИФА кенгашининг йиғилиши бошқа санага қолдирилган. Янги сана ёзда эълон қилинади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар