11.03.2020 11:59
1177
«Аталанта» мураббийи: «Биринчи ўйин натижасини сақлаб қолишга ҳаракат қилдик»

«Аталанта» бош мураббийи Жан-Пьеро Гасперини Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасида «Валенсия»га (4:3) қарши жавоб ўйинидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Очиғини айтганда, биринчи пенальти бизга ёрдам берди. Дастлабки бўлимда бироз қийналдик, аммо ўйиннинг иккинчи ярмида анча яхши ҳаракат қилдик. «Валенсия»га қарши ҳеч қачон осон бўлмаган. Ҳар қандай натижадаги ғалаба бизни қониқтирарди, шу боис биринчи ўйиндаги натижани ушлаб қолишга ҳаракат қилдик.

Чемпионлар Лигасида бунча кўп гол урилиши – чиндан ҳам ғалати ҳолат. Биз кетма-кет бешта ўйинда ғалаба қозонганимиз ва эришаётган ютуқларимиздан мамнунмиз», – деб Гасперинининг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар