10.03.2020 15:36
810
«Барселона» - «Наполи» ўйини ҳам томошабинларсиз ўтказилади

Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб баҳси доирасидаги «Барселона» – «Наполи» учрашуви ҳам томошабинларсиз ўтказилади, дея хабар бермоқда Marca нашри.

«Бугун Каталония ҳукумати вакиллари ва «Барселона» клуби раҳбариятининг ўзаро учрашувларидан кейин шундай қарорга келинган. Ушбу эҳтиёт чоралари коронавирус тарқалишини олдини олиш мақсадида қилинди», - дейилади манба хабарида.

Маълумот учун, «Барселона» – «Наполи» ўйини 18 март куни Барселонадаги «Камп Ноу» стадионида ўтказилади. Жамоаларнинг Италиядаги дастлабки баҳсида 1:1 ҳисоби қайд этилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар