09.03.2020 23:13
4402
Миразизбек Мирзахалилов Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган олтинчи боксчи бўлди

Иорданияда бокс бўйича Токио-2020 лицензиясини берувчи турнир давом этмоқда. Бироз аввал ҳамюртимиз Миразизбек Мирзахалилов (-57 кг) чоракфинал жангини ўтказди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Мирзахалилов яримфинал йўлида ҳонгконглик Синг Ю Цони мағлуб этишни уддалади. Ушбу ғалаба юртдошимизга Токио Олимпиадасининг йўлланмасини ҳам тақдим қилди. 

Таъкидлаш жоиз, бу делегациямизнинг Олимпия ўйинларига йигирманчи йўлланмаси бўлди», – дейилади хабарда.

Маълумот учун, бунгача Бобоусмон Батуров, Санжар Турсунов, Баҳодир Жалолов, Шаҳобиддин Зоиров ва Элнур Абдураимов ҳам Олимпиада йўлланмасини қўлга киритишганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар