09.03.2020 17:46
3041
Элнур Абдураимов – Токио-2020 йўлланмаси соҳиби

Иорданияда ўтказилаётган бокс бўйича лицензион мусобақанинг кундузги дастур беллашувлари давом этади. Бироз аввал Элнур Абдураимов (-63 кг) австралиялик рақибига қарши чорак финал жангини ўтказди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Харрисон Гарсейдга қарши баҳс олиб борган Абдураимов муҳим ва ишончли ғалабани қўлга киритди. Ушбу муваффақият боксчимизга турнир ярим финали қатори Токио Олимпиадаси йўлланмасини ҳам тақдим этди.

Бу Ўзбекистон делегациясининг Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларига қўлга киритган ўн тўққизинчи йўлланмасидир» - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, делегациямиз Рио-2016 Олимпия ўйинлари учун бокс бўйича -60 кг вазн тоифасида иккита йўлланмага эга чиққан эди. Ўшанда мураббийлар қарорига кўра, Элнур Абдураимов ва Хуршид Тожибоев орасидан Тожибоев варианти танлаб олинганди. Элнур бу сафарги Олимпиадада юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар