09.03.2020 10:33
4104
Баҳодир Жалолов иккинчи бор Олимпия ўйинлари йўлланмасига сазовор бўлди

Иорданияда бокс бўйича Осиё/Океания минтақалари учун Токио-2020 йўлидаги лицензион турнир давом этади. Энг оғир вазн тоифасида ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов (+91 кг) чорак финал жангини ўтказди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Ушбу баҳс ғолибга ярим финал қатори Токио-2020 йўлланмасини ҳам тақдим қилиши билан янада аҳамиятли эди. Баҳрайнлик Данис Латиповга қарши рингга кўтарилган Жалолов жангда тўлиқ устунлигини намойиш қилди ва ишончли ғалабани ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Шу тариқа делегациямизнинг Токио-2020 Олимпия ўйинлари учун қўлга киритган умумий йўлланмалари ўн еттитага етди. Баҳодир Жалолов эса Рио-2016дан сўнг яна бир Олимпия ўйинлари лицензиясига эга чиқди» - дейилади хабарда.

Маълумот учун, бунгача яна икки боксчимиз Бобоусмон Батуров ва Санжар Турсунов ҳам Олимпиада йўлланмасини қўлга киритганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар