08.03.2020 17:36
5581
Ўзбекистонлик яна бир боксчи Токио-2020 йўлланмасини қўлга киритди

Иорданияда бокс бўйича лицензион турнир давом этмоқда. Бугун миллий жамоамиз Токио-2020 Олимпия ўйинларига иккинчи йўлланмасини қўлга киритди, дея хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати.

«Бироз аввал -91 килограмм вазн тоифасида ҳамюртимиз Санжар Турсунов чорак финал жангини ўтказди. Эронлик Туфан Шарифи билан кечган баҳсда боксчимиз тўлиқ устунлик қилди ва ярим финал йўлланмасига эга чиқди.

Мусобақа регламентига кўра -91 килограмм вазн тоифасида ушбу мусобақада Токио-2020 учун 4 та квота ўйналмоқда. Демак, ярим финал финал йўлланмаси сурхондарёлик боксчимизга Олимпиадада қатнашиш ҳуқуқини беради.

Шу тариқа делегациямизнинг Токио-2020 Олимпия ўйинларига қўлга киритган йўлланмалари сони 16 тага етди. Бугун Олимпиада лицензиялари учун рингга кўтариладиган яна 3 нафар боксчимизга ҳам мана шундай ғалабалар ёр бўлишини тилаб қоламиз» - дея ёзилади манбада.

Маълумот учун, ўзбекистонлик боксчилар орасидан Олимпиада-2020 дастлабки йўлланмасини Бобоусмон Батуров қўлга киритганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар