08.03.2020 11:59
2947
Уэльс яримхимоячиси жароҳат туфайли Евро-2020ни ўтказиб юборади

«Сток Сити» яримҳимоячиси Жо Аллен жиддий жароҳат олди ва у учун мавсум якунланди.

Уэльслик 29 ёшли футболчи «Ҳалл Сити» билан баҳсда (5:1) рақиб аъзоси Дэниел Бетти билан тўқнашув натижасида товонидан жароҳат олди. Шу тариқа Аллен Евро-2020ни ўтказиб юборадиган бўлди.

Яримҳимоячи бу мавсумда Чемпионшипда 35та ўйин ўтказиб, 4та гол урган ва 2та голга ҳаммуаллифлик қилганди.

Маълумот учун, Уэльс Европа чемпионатида А гуруҳда Италия, Швейцария ва Туркия билан баҳс юритади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар