05.03.2020 09:32
5857
Гиггз Фернандешни мақтади

Уэльс миллий жамоаси бош мураббийи, «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ўйинчиси Райан Гиггз манкунианликларнинг янги футболчиси Бруну Фернандеш ҳақида гапирди.

«Бруну – ажойиб ўйинчи. У яхши бошлади. «МЮ» Бруну билан кучлироқ кўрина бошлади. Бу – ҳали унинг жамоадаги дастлабки кунлари. 

Мен у янада яхшиланиши мумкин, деб ўйлайман. Фернандеш мухлислар кўришни хоҳлаган ўринни топиб олди. Қишки трансферлар ойнасидан сўнг бу ҳаммада ҳам содир бўлавермайди. Унинг яхши ишлаётганидан хурсандман», – деб Гиггзнинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Эслатиб ўтамиз, Фернандеш «МЮ»га қишки трансферлар ойнасида «Спортинг»дан ўтди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар