04.03.2020 17:08
1775
Манба: Коронавирус туфайли «Наполи» - «Интер» ўйини кўчирилди

Италия кубоги ярим финали жавоб учрашуви доирасидаги «Наполи» - «Интер» ўйини қолдирилди, дея хабар бермоқда Италия нашрлари.

Бир қатор манбалар, жумладан La Gazzetta dello Sport ва La Repubblica нашрларининг хабар беришича, ўйин Италияда коронавирус тарқалиши бўйича ҳозирги оғир вазият туфайли бошқа кунга кўчирилган. Бу борада қарор қабул қилинган ва тез орада расман эълон қилинади. 

Олдинроқ, Италия ҳукумати барча оммавий спорт тадбирларини бир ой муддатгача бекор қилиш масаласини кўриб чиқаётганлиги маълум қилинганди. Неаполдаги ўйингача яна бир яримфинал баҳси – бугун, 4 март куни ўтиши керак бўлган «Ювентус» - «Милан» учрашуви ҳам бекор қилинганди.

Маълумот учун, «Наполи» - «Интер» ярим финал жавоб учрашуви 5 март куни ўтказилиши режалаштирилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар