03.03.2020 08:47
6515
Энтони Жошуа «Тоттенҳэм» стадионида жанг қилади

Британиялик жаҳон чемпиони Энтони Жошуа 20 июнь куни “Тоттенҳэм” стадионида Кубрат Пулев билан жанг ўтказади. 

38 ёшли болгариялик боксчи WBA, IBF ва WBO камарлари соҳиби бўлган Жошуа билан жанг қилишга яқин турибди. Декабрь ойида Энди Руис устидан ғалаба қозонганидан сўнг Энтони Жошуа ушбу йўналишдаги камарларга эга чиққан эди.  

“Мен ўзимнинг дунёда тенгсиз эканлигимни исбот қилиш имкониятига эга бўлганлигимдан хурсандман”, - деди Пулев ўз интервьюсида. 

Бу Жошуанинг 2018 йил сентябрь ойида “Уэмбли”да Aлександр Поветкинни мағлубиятга учратганидан бери Буюк Британияда ўтказадиган дастлабки жанги бўлади. 

Aслида, Жошуа Пулев билан 2017 йилнинг октябрь ойида Кардифнинг “Principality” стадионида жанг қилиши керак эди, аммо болгариялик боксчининг елкасидан олган жароҳати туфайли жанг қолдирилган эди. 

Пулев 2015 йилнинг ноябрь ойида Владимир Кличкодан нокаутга учраган. У 29 жанг ўтказиб, уларнинг 28тасида ғалаба қозонган. 2018 йилнинг октябрига келиб Болгарияда англиялик Хьюи Фюрини очколар бўйича мағлубиятга учратган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар