29.02.2020 09:39
9015
Ван Бастен: «Роналдуни Мессидан зўр деб ҳисоблаганлар футболни тушунишмайди»

Нидерландия миллий жамоаси ва «Аякс», «Милан» клубларининг собиқ ҳужумчиси Марко ван Бастен «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду ва «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессини таққослади.

«Роналду – аъло даражадаги ўйинчи. Аммо уни Мессидан устун дейдиганлар футболни тушунишмайди ёки беҳуда гапларни гапиришади.

Месси ноёб, такрорланмас ва ўзига хосдир. Бундай ўйинчилар ҳар 50 ёки 100 йилда туғилади. У даҳо бўлиб туғилган.

Мен 28 ёшимда футбол ўйнашдан деярли тўхтадим. 3 марта «Олтин тўп»ни олдим. Қаранг, Месси ва Роналду эса 30 ёшдан ўтиб ҳам юқори даражада ўйнашмоқда», – деб ван Бастеннинг сўзларини келтиради Corriere della Sera.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар