26.02.2020 13:26
2807
Стерлинг «Реал»га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг маълум қилишича, жамоа вингери Раҳим Стерлинг жароҳатидан фориғ бўлган ва Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасида «Реал»га қарши баҳсда майдонга тушишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Стерлинг жароҳати туфайли икки ҳафтани майдон ташқарисида ўтказди. Унинг «Реал» бўладиган беллашувда майдонга тушиши ҳам сўроқ остида эди.

«Реал» – «Манчестер Сити» ўйини бугун, 26 февраль куни «Сантьяго Бернабеу»да бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 01:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар