26.02.2020 21:12
11600
Сильва «Манчестер Сити»да «Реал»нинг қайси футболчисини кўришни исташини айтди

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Давид Сильва «Реал»га қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финал ўйини олдидан рақиб жамоа сафидаги қайси футболчини ўз жамоасида кўришни исташи ҳақида гапирди.

«Манчестер Сити» сафига «Реал»дан кимни олишни истардим? Бу саволга жавоб бериш қийин. Сабаби бу клубда ажойиб футболчилар талайгина. Уларнинг аксарияти билан Испания миллий жамоасида бирга тўп сурамиз. Агар бир футболчини танлаш керак бўлса, унда мен Серхио Рамосни танлаган бўлардим. Уни узоқ вақтдан буён биламан. Серхио ажойиб инсон, ҳазилкаш, ҳақиқий етакчи. Шубҳасиз, у «Манчестер Сити»га катта ёрдам берган бўларди» - дейди Сильва.

Маълумот учун, «Реал» - «Манчестер Сити» учрашуви бугун, 26 февраль куни соат 01:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар