26.02.2020 09:29
5392
Гаттузо: «Барселона» бизга ортиқча муаммо туғдирмади»

«Наполи» бош мураббийи Женнаро Гаттузо Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Барселона»га қарши кечган ўйиндан сўнг (1:1) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биз ўйинни назорат қилдик. Шу сабаб кўпроқ гол ура олмаганимиздан афсусдаман. «Барселона»га деярли ҳеч нарса қилишга имкон бермадик, бироқ уларга битта зарбанинг ўзи кифоя қилди. «Барса» билан бўладиган ўйинларда хатоларга йўл қўйиш қимматга тўшиши мумкин. 

Чорак финалга чиқиш – бу «Наполи»нинг вазифасидир. Агар яхшироқ ҳаракат қилсак, муваффақиятга эришиш имкониятимиз бор. «Барса»га қарши ҳимояланса бўлади, бугунги ўйин бунга исбот бўлди», – деб Гаттузонинг сўзларини келтирмоқда Football Italia. 

Эслатиб ўтамиз, жамоаларнинг жавоб ўйини 18 март куни «Камп Ноу»да бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар