25.02.2020 14:36
1877
Японияда ҳам коронавирус туфайли ўйинлар қолдирилмоқда

Японияда коронавируснинг тарқалиш хавфи остида бир қатор футбол учрашувлари бошқа кунга кўчирилди. Бу ҳақда Жей-лига расмий сайти хабар бермоқда.

Жумладан, Жей-лиганинг 26 февраль куни ўтказилиши режалаштирилган 7та ўйини: «Нагоя Грампус» – «Симизу С-Палс», «Вегалта Сендай» – «Сересо Осака», «Урава Ред Даймондс» – «Мацумото Ямага», «Санфречче Хиросима» – «Консадоле Саппоро», «Саган Тосу» – «Йокоҳама», «Сенан Беллмаре» – «Касива Рейсол» ва «Оита Тринита» – «Гамба Осака» учрашувлари номаълум муддатга қолдирилди.

Бундан ташқари, коронавирус масаласидаги ҳукумат комиссиясининг чиқишидан кейин Жей-лига директорлар кенгаши 15 март кунигача белгиланган барча футбол учрашувларини бекор қилиш масаласини клублар билан муҳокама қилмоқда.

Маълумот учун, Японияда коронавирусни юқтирганлар сони 850 кишини ташкил этмоқда. Уларнинг 691 нафари Diamond Princess круиз лайнерида бўлган йўловчилардир. Ҳозирга келиб касалланганларнинг тўрт нафари вафот этган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар