23.02.2020 10:08
2947
«Реал»нинг Ла Лигадаги 4 ойлик мағлубиятсиз сериясига чек қўйилди

Испания чемпионатининг 25-туридан ўрин олган баҳсда Мадриднинг «Реал» клуби «Леванте»га (0:1) имкониятни бой бериб қўйди.

Эътиборли жиҳати шундаки, «қироллик клуби» 4 ойдан бери Испания чемпионатида мағлубиятга учрамай келаётганди.

«Реал» Ла Лигада охирги марта 2019 йилнинг 19 октябрь санасида «Мальорка»га (0:1) мағлуб бўлган.

Маълумот учун, мадридликлар турнир жадвалида 25-турдан кейин 53 очко жамғарган ҳолда 2-поғонада боришмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар