22.02.2020 17:29
3370
«Наполи» футболчиси ёзда «МЮ»га ўтиши мумкин

«Наполи» клуби ҳимоячиси Калиду Кулибали фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттириши мумкин, дея хабар бермоқда Manchester Evening News.

Манбада қайд этилишича, манкунианликлар 28 ёшли сенегаллик футболчини сотиб олиш фикридан қайтмаяти ва ҳимоячи билан ёзда шартнома имзоламоқчи. Аввалроқ «Барселона» ҳам Кулибалини сотиб олмоқчи бўлганди.

Жорий мавсумда марказий ҳимоячи А Серия баҳсларида 15та ўйинда майдонга тушди.

Эслатиб ўтамиз, «қизил иблислар» январда Кулибалини 70 миллион евро эвазига сотиб олмоқчи бўлганди. Бироқ неаполликлар таклифни рад этишган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар