22.02.2020 09:37
1891
Гаттузо: «Еврокубокларда иштирок этиш учун яна 27-28 очко тўплашимиз керак»

«Наполи» бош мураббийи Женнаро Гаттузо А Сериянинг 25-туридан ўрин олган «Брешиа»га қарши ўйиндан сўнг (2:1) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биз кўплаб видеоларни томоша қилдик. «Брешиа»дан нимани кутиш кераклигини билардик, аммо тўп билан муомалада бўш ўйнадик. Бундай лаҳзалар мени ғазаблантиради, чунки А Серияда осон ўйинлар бўлмайди.

Биринчи бўлимда ҳужумда аниқлик етишмади. Мертенс тўпни қабул қилганида, Элмас ва Руис секинлашди. Аммо танаффусдан сўнг биз тўпсиз ҳаракат қилдик ва катта куч билан жарима майдончасига кирдик.

Олдинда 13та ўйин бор. Еврокубокларда қатнашиш учун яна 27-28 очко тўплашимиз керак. Ҳозир биз Европа Лигаси ҳудудида турибмиз ва бу жуда муҳим», – деб Гаттузонинг сўзларини келтиради Football Italia.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар