21.02.2020 10:33
3708
Бартомеу Брайтвайт ҳақида: «У Дембеленинг ўрнини тўлдиради»

«Барселона» президенти Жозеп Бартомеу Мартин Брайтвайтнинг трансфери ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Мартин жaмоамизга жароҳат олган ўйинчиларнинг ўрнини тўлдриш учун қўшилди.

У бир неча ой давомида бизга ёрдам бера олмайдиган Усмон Дембеленинг йўқлигини билдирмайди деган умиддаман.

Эрик Абидаль бошчилигидаги техник штаб билан келишган ҳолда Брайтвайт вариантини танладик. Шундай ажойиб ўйинчи биз билан биргалигидан хурсандман. Мен унинг майдонга тезроқ тушишини хоҳлаяпман.

Умид қиламанки, у бизга кўп нарса бера олади», – деб Бартомеунинг сўзларини келтирмоқда Mundo Deportivo.
 
Эслатиб ўтамиз, «Барса» Брайтвайтни 18 млн евро эвазига «Леганес»дан сотиб олди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар