20.02.2020 10:38
4648
Скоулз: «Марсьялга ҳар 2 дақиқада нима қилиши кераклигини айтиб туриш керак»

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси Пол Скоулз жамоа ҳужумчиси Антони Марсьяль хақида фикр билдирди.

«Қизиқ ҳолат. У қанот ҳужумчисими ёки марказий ҳужумчими, билмайман.

Сульшер Марсьялни олдинга интиладиган марказий ҳужумчи деб билади ва рақиб жарима майдончасига имкон қадар тез-тез киришни буюради. «Челси» билан ўйинда у вақти-вақти билан қийинчиликка дуч келди. Одатда сиз ҳужумчига жарима майдончасига кириши кераклигини айтишингиз шарт эмас, лекин Марсьялга айтиб туришингиз керак.

Марсьяль кўп нарсани ҳис қилмаяпти.  Афтидан, ҳар 2 дақиқада унга нима қилиш кераклигини айтиб туриш керак» – деб Скоулзнинг сўзларини келтиради Goal.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар