20.02.2020 23:17
5177
Месси: «Неймар «Барселона»га қайтишни жуда хоҳламоқда, мен ҳам»

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси «ПСЖ» ҳужумчиси Неймарнинг Каталония клубига қайтишни хоҳлаётганини маълум қилди.

«Неймар – дунёнинг энг яхши ўйинчиларидан биридир. Мен унинг қайтишини истаяпман. У – жудаям хушчақчақ инсон. Кийим алмаштириш хонасида доим позитив кайфият улашади. 

Неймар жамоани тарк этганидан сўнг мухлислар ундан норози бўлишгани табиий ҳол. Ўша пайтда мен ҳам ундан ранжиган эдим. Аммо биз ғалаба қозонишни ва жамоамизда кучли футболчиларнинг бўлишини истаймиз.

У ортга қайтишни хоҳламоқда. Унга клубдан кетиш оғир бўлганди», – деб Мессининг сўзларидан  иқтибос келтирмоқда Mundo Deportivo.

Маълумот учун, бразилиялик футболчи 2017 йилда 222 млн еврога «ПСЖ»га ўтган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар