19.02.2020 13:43
16065
Теглар
Неймар «ПСЖ»ни танқид қилди

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар жамоасининг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Боруссия» Дортмундга қарши ўйини (1:2) ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Кетма-кет тўртта ўйинда майдонга тушмаслик қийин бўлди, аммо бу менинг танловим эмас эди. Клуб шифокорлари шундай қарорга келишди. Биз бу масалани жуда кўп муҳокама қилдик. Мен ўйнашни хоҳлардим ва ўзимни яхши ҳис этардим. Аммо клуб майдонга тушишимга қаршилик қилди ва бу  «Боруссия» билан ўйинда менга таъсир қилди», – деб Неймарнинг сўзларини келтирмоқда RMC Sports.

Маълумот учун, «ПСЖ» ва «Боруссия» жамоалари ўртасидаги жавоб ўйини 11 март куни бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар