17.02.2020 11:50
1812
Гаттузо: «Бизга ғалабали серия керак. Мавумни юқори нотада якунламоқчимиз» 

«Наполи» бош мураббийи Женнаро Гаттузо А Сериянинг 24-туридан ўрин олган «Кальяри»га қарши ўйиндан сўнг (1:0) ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Қайтишимиз учун бизга ғалабали серия керак. Мен ҳали ҳам ютуқларимизга ишонаётганим йўқ. Кўп ишлашимиз керак.

Шартномаси янгиланган ёки янгиланмаганидан қатъи назар футболчилар профессионалдир. Мен уларни ҳурмат қиламан, улар ҳам ҳам жамоа ва мен учун ишлашлари керак. Ўйинчилар клубни, касбини ва шерикларини ҳурмат қилишларини истайман.

«Наполи»да клуб билан кўплаб ютуқларга эришган ўйинчилар бор, нима учун ҳаммасини нолдан бошлашимиз керак? Мавсумни юқори нотада якунламоқчимиз», – деб Гаттузонинг сўзларини келтиради Football Italia.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар