15.02.2020 10:38
2659
Неймар: «Санчо – ажойиб футболчи, унинг ўйинларини томоша қилишни ёқтираман»

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Боруссия»га қарши ўйин ва Жейдон Санчо тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Шубҳасиз, футбол мухлисларини ажойиб ўйин кутмоқда. «Боруссия» таркибида ўйин тизгинини ўзгартира оладиган футболчилар бор. Жейдон Санчонинг ўйинларини томоша қилишни ёқтираман. Ёш бўлишига қарамай, у юқори даражада ҳаракат қилмоқда. Умуман олганда жамоа аъзоларининг барчаси яхши савияда.

Дортмундда бизга қийин бўлиши аниқ. Умид қиламанки, ўз ўйинимизни кўрсатиб, Парижга яхши натижа билан қайтамиз», – деб Неймарнинг сўзларини келтирмоқда Sky Sports.

Эслатиб ўтамиз, «Боруссия» Д – «ПСЖ» баҳси 18 февраль куни бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар