14.02.2020 19:12
11580
Буффон: «Ювентус»га қайтишимнинг сабаби Роналду бўлган»

«Ювентус» дарвозабони Жанлуижи Буффон клубдаги келажаги ва Криштиану Роналду тўғрисидаги фиклари билан ўртоқлашди.

«Ўйлашимча, ҳали юқори даражада ҳаракат қила оламан. Шунинг учун ҳам ўйнашда давом этяпман. «Ювентус»дек жамоага қайтиш қўшимча мотивация ва катта маъсулият бағишлайди.

Роналдуга келадиган бўлсак, у ақлбовар қилмас футболчи. Очиғини айтсам, «Юве»га қайтишим сабабларидан бири, Роналду билан бирга ўйнаш ва машғулот олиб бориш имкониятига эга бўлиш эди»,– дея Буффонинг сўзларини келтирмоқда Football Italia. 

Маълумот учун, Роналду жорий мавсумда 20та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 20та гол ва 2та ассист ёздириб қўйган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар