10.02.2020 12:12
1132
Пирло А Сериянинг энг яхши яримҳимоячиси ким эканлигини айтди

«Ювентус» ва «Милан» клубларининг собиқ футболчиси Андреа Пирло «Брешиа» яримҳимоячиси Сандро Тонали ҳақида фикр билдирди.

«У – жуда яхши футболчи. Аммо ўйини мендан фарқ қилади.

Тонали чемпион бўлиш учун ҳамма нарсага эга. У аллақачон топ-клубларда ўйнаши мумкин эди. Тонали – А Сериянинг энг яхши яримҳимоячиси», – деб Пирлонинг сўзларини келтиради La Gazzetta dello Sport.

Маълумот учун, 19 ёшли Тонали бу мавсумда чемпионатда 22та ўйин ўтказиб, 1та гол урди ва 4та голга ассистентлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар