09.02.2020 17:14
1313
Теглар
Неймар «Лион»га қарши ўйинда «ПСЖ»га ёрдам бера олмайди

«ПСЖ» Франция чемпионати 24-тури доирасидаги «Лион»га қарши ўйин учун таркибини эълон қилди.

Клуб расмий сайтида ёзилишича, ушбу баҳсда Париж клубига жамоа етакчиси Неймар ёрдам бера олмайди.

Қайд этилишича, бразилиялик футболчи ҳамон бел қисмида оғриқ ҳис этмоқда. Шунингдек, «Лион»га қарши ўйинда Тиаго Силва, Эрик Шупо-Мотинг, Маркиньос, Хуан Бернат, Абду Диалло ва Колин Дагба сингари футболчилар ҳам майдонга тушмайди.

Маълумот учун, Неймар ўз туғилган куни – 5 февраль санасига тўғри келган «ПСЖ»нинг ўтган турдаги «Нант»га қарши ўйинини ҳам ўтказиб юборган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар