09.02.2020 08:52
1094
Гасперини: «Аталанта» 27 йилдан бери ютмаган стадионда 3 очко олдик»

«Аталанта» бош мураббийи Жан-Пьеро Гасперини А Сериянинг 23-туридан ўрин олган «Фиорентина»га қарши ўйиндан сўнг (2:1) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Муҳим 3 очкога эга бўлдик. Биз 27 йилдан бери «Аталанта» ютмаган стадионда яхши ҳолатдаги жамоа билан ўйнадик. 

Аввал гол ўтказиб юбордик, бир қанча вазиятлардан фойдалана олмадик. Аммо умуман 90 дақиқа ичида кўпроқ ҳаракат қилдик ва ғалаба қозонишга лойиқ эдик. Голларимиз сифатни кўрсатади. Ғалаба қозонишга ишондик.

Футболчилар Бергамога катта иштиёқ билан келишади. Клубимиз ёш футболчилар ўсиши учун идеал муҳитни яратади. «Аталанта»да ўйнаб, ўсишга эришаётган футболчиларни кўриш жуда яхши. Натижаларимиз туфайли бизда босим йўқ, чунки мухлислар, аввало, яхши футбол кўришни исташади. Чиройли футбол – бизнинг устунлигимиз, шубҳасиз», – деб Гасперинининг сўзларини келтиради Sky Sport Italia.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар