09.02.2020 09:03
1751
«Барселона» январда Иньестани ижарага олишга уринган

«Барселона» Япониянинг «Виссел Кобе» клубида ўйнаётган собиқ футболчиси Андрес Иньестани қишки трансферлар ойнасида қайтармоқчи бўлган.

Sport'нинг маълум қилишича, Иньеста январь ойида бир қатор клублардан, жумладан, «Барселона»дан таклиф олган. Каталония клуби яримҳимоячини мавсум сўнгигача ижарага олмоқчи бўлган.

Аммо Иньестанинг 2 йиллик шартномаси борлиги, у жамоа сардори бўлгани ва клубнинг Осиё Чемпионлар Лигасида иштирок этиши сабабли келишув амалга ошмади.

Иньеста «Виссел Кобе» билан шартномаси якунлангач, мураббийлик фаолиятини бошлаши айтилмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар