07.02.2020 22:08
2498
Ойбек Бозоров ва Шароф Муҳиддиновларнинг голлари «Насаф»га Украина клуби билан ўйинда дуранг келтирди

«Насаф» клуби янги мавсумга тайёргарлик кўриш мақсадида 5 февралдан 19 февралга қадар Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Рўзиқул Бердиев шогирдлари йиғин давомида асосий эътиборни назорат учрашувларига қаратишмоқда. Бугун, 7 февраль куни Қарши жамоаси Украина Премьер-лигасининг янги вакили «Колос»га қарши майдонга тушди.

Учрашувда Шароф Муҳиддинов ва Ойбек Бозоров томонидан киритилган голлар «Насаф»га дуранг натижани тақдим этди.

Ўртоқлик учрашуви. 7 февраль (жума)
«Насаф» - «Колос» (Украина) – 2:2
Голлар: Шароф Муҳиддинов, Ойбек Бозоров.

«Насаф» жамоаси Анталияда яна тўртта учрашувда майдонга тушади. Рақиблар билан танишинг:
10 февраль – «Ворскла» (Украина)
11 февраль – «Брегалница» (Македония)
14 февраль – «Дордои» (Қирғизистон)
17 февраль – «Торпедо Белаз» (Белорусь).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар