07.02.2020 17:01
1679
ОФК Черанни ОЧЛ тўпурари бўлиш учун номзодлар қаторига киритди

Осиё футбол конфедерацияси сайтида 2020 йилги Осиё чемпионлар Лигаси тўпурарлиги учун номзодлар ҳақида мақола эълон қилинди. Унда ОЧЛ-2020 мавсумида қатнашадиган жамоаларда ҳаракат қиладиган 10 нафар ҳужумчи саралаб олинган.

Бу рўйхатдан «Пахтакор» ҳужумчиси Драган Черан ҳам ўрин олган. Ўтган мавсум Ўзбекистон Суперлигасида 24 ўйинда қатнашиб 23 та гол урган сербиялик ҳужумчи ОЧЛнинг 2019 йилги мавсумида 8 ўйинда 2 та гол урганди.

ОЧЛ эълон қилган рўйхатда шунингдек Боғдод Бунеджаҳ («Ал Саад», Қатар), Терухито Накагава («Йогоҳама Маринос», Япония), Шейк Диабате («Истиқлол», Эрон), Адам Таггарт («Сувон», Жанубий Корея), Коджо Лаба («Ал Айн», БАА), Талиска («Гуанжоу Эвергранд», Хитой), Умар ас Сома («Ал Аҳли», Саудия), Адам ле Фондре («Сидней», Австралия) ва Ботофимби Гомис («Ал Аҳли», Саудия) каби футболчилар ҳам ўрин олган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар