07.02.2020 22:59
1298
Теглар
«Навбаҳор» Қозоғистон клуби билан дуранг ўйнади

Туркиянинг Белек шаҳрида йиғин ўтказаётган Наманганнинг «Навбаҳор» клуби Қозоғистоннинг «Жетису» жамоаси билан ўтган ўртоқлик баҳсида 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, «Навбаҳор» таркибида киритилган тўпга Аббос Ғуломов муаллифлик қилди.

«Навбаҳор» ушбу баҳсда қуйидаги таркиб билан ҳаракат қилди:

Ўткир Юсупов, Тоҳир Шамситдинов, Игорь Голбан, Хуршид Мухторов, Мирзоҳид Ғофуров, Ислом Рашидхонов, Азим Аҳмедов, Георге Андроник, Азиз Турғунбоев, Аббос Ғуломов, Дийдор Дурдиев.

Захирадагилар: Дилшод Ҳамроев, Обид Жўрабоев, Ғиёсжон Комилов, Сардор Теляков, Иван Соловьёв, Амирбек Жўрабоев, Абдулҳай Исмоилов, Ислом Исоқжонов, Максим Вотинов.

Эслатиб ўтамиз, бу Андрей Канчельскис жамоасининг Туркиядаги 3-ўртоқлик ўйинидир. Жамоа бунгача Сербиянинг «Рад» (2:1) ва Туркманистоннинг «Аҳал» (1:0) клубларини мағлубиятга учратганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар