06.02.2020 10:23
1231
Неймар: «Месси – мен кўрган футболчилар ичида энг яхшиси»

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар жамоадоши Килиан Мбаппе ва «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Месси билан бирга ўйнаш жуда катта тажриба бўлди. Биз дўстмиз. Месси – кўрган футболчиларим ичида энг зўри.

Килианда энг яхшилар қаторида бўлиш учун салоҳият етарли. Биз бир-биримизни майдон ва унинг ташқарисида жуда яхши тушунамиз. Уни ҳурмат қиламан», – деб Неймарнинг сўзларини келтиради ФИФА расмий сайти.

Маълумот учун, Неймар кеча, 5 февраль куни ўз туғилган куни нишонлади. Бразилиялик футбол юлдузи 28 ёшга тўлди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар