04.02.2020 10:20
943
Теглар
Неймар кетма-кет учинчи йил туғилган куни сабаб «ПСЖ» ўйинини ўтказиб юборади

«ПСЖ»нинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар 5 февраль куни 28 ёшга тўлади. У кетма-кет учинчи йил туғилган куни сабабли парижликларнинг ўйинини ўтказиб юборади. У «ПСЖ»нинг Лига 1 доирасида 4 февраль куни бўлиб ўтадиган «Нант»га қарши ўйини қайдномасига киритилмади.

Эслатиб ўтамиз, футболчи 2019 йили 6 февраль куни Франция Кубоги 1/8 финалидан ўрин олган «Вильфранш»га қарши баҳсни (3:0), 2018 йили 6 февралида ҳам кубокнинг шу босқичида  «Сошо» билан ўйинни (4:1) ўтказиб юборганди.

 Неймар бу мавсумда «ПСЖ» сафида барча турнирларда 18та ўйин ўтказиб, 15та гол урди ва 10та голга асссистентлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар