04.02.2020 17:03
1493
«Локомотив» Тожикистон клубини мағлуб этди

Суперлига баҳсларига тайёргарлик кўраётган Тошкентнинг «Локомотив» клуби бугун Тошкентда Тожикистоннинг «Хўжанд» жамоасига қарши майдонга тушди.

Эътиборлиси, шу куни Тожикистон клуби сафида дарвозани «Локомотив» собиқ посбони Маъмур Икромов қўриқлаган бўлса, ҳимоядан «Динамо»ни тарк этган Сирож Ҳамроев, яримҳимояда эса Сунатилла Мамадалиев каби ўзбекистонлик футболчилар майдонга тушди. 

Учрашувда «темирйўлчилар» сафидаги ҳужумчилар - Марат Бикмаев, Кирилл Погребняк ва Темурхўжа Абдухолиқов томонидан киритилган голлар Тошкент клубига йирик ҳисобдаги ғалабани келтирди.

Ўртоқлик учрашуви.
4 февраль (сешанба)
«Локомотив» - «Хўжанд» - 3:0 (2:0)
Голлар
: Марат Бикмаев 15, Кирилл Погребняк 33 пен., Темурхўжа Абдухолиқов 56.
«Локомотив»: Игнатий Нестеров, Олег Зотеев, Славко Дамьянович, Шерзод Файзиев, Кахи Махарадзе, Даврон Ҳошимов, Сардор Мирзаев, Даврон Умиров, Темурхўжа Абдухолиқов, Марат Бикмаев, Кирилл Погребняк.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар