02.02.2020 16:16
1811
Осиё чемпионатининг энг яхши голи эълон қилинди 

ОФК расмий сайтида бир ҳафта давомида ўтказилган сўровнома якунларига кўра, Таиландда ўтган 2020 йилги (U-23) Осиё чемпионатининг энг яхши голи аниқланди.

Сўровномадан Осиё чемпионатининг энг чиройли голлари сифатида 8та гол жой олганди. Жами 41 мингдан зиёд овоз берилган сўровномада ғолиблик учун кураш икки иштирокчи ўртасида кечди. 

Жумладан, овоз бериш якунларига кўра, энг яхши гол сифатида Саудия Арабистони олимпия жамоаси футболчиси Ферас Албриканнинг Сурия дарвозасига киритган голи тан олинди. Саудиялик ҳужумчи 40 % овоз жамғарган.

Иккинчи ўриндан Ўзбекистон олимпия жамоаси яримҳимоячиси Ойбек Бозоровнинг чорак финалда БАА дарвозасига киритган голи жой олди. Ҳамюртимизнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси 37 фоиз овоз тўплади.

Учинчи ўриндан эса, 13 % овоз билан таиландлик Супачок Сарачатнинг голи ўрин олган. Қуйида сўровнома якунлари билан танишинг:

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар