01.02.2020 17:46
806
Теглар
Жиру «Интер»га ўтолмай қолганидан дарғазаб бўлди

«Челси» ҳужумчиси Оливье Жиру қишки трансфер ойнасида жамоасини тарк этмоқчи эди.

Футболчи миланликлар билан шахсий шартномани келишиб қўйганди. Бироқ, «Интер» «Тоттенҳэм» яримҳимоячиси Кристиан Эриксен трансферини амалга оширди, аммо Матиас Весинони бошқа клубга сотолмади. Натижада, «нерадзурри» Жиру трансферидан воз кечишга мажбур бўлишди.

Football Italia хабарига кўра, Оливье «Интер»нинг бу хатти-ҳаракатларини ҳурматсизлик деб баҳолади.

Аввалроқ 33 ёшли футболчи хизматига «Лацио» ҳам қизиқиш билдирган, аммо Жиру «Интер» таклифини маъқул кўрганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар