26.01.2020 12:53
2039
Гасперини: «Аталанта» бундай ўйини билан жадвалда етакчилик қилиши мумкин эди»

«Аталанта» бош мураббийи Жан-Пьеро Гасперини А Сериянинг 21-туридан ўрин олган «Торино»га қарши ўйиндан сўнг (7:0) ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Агар «Аталанта» доим шундай ўйнаганида ҳозир турнир жадвалида пешқадам бўларди. Афсуски, баъзида ўзимизга ўхшамаймиз ва очколар йўқотамиз. Баъзида энг яхши жамоалар билан энг яхши ўйинимизни намойиш этамиз. 

Иличич тўпурар сифатида ҳам, ижодкор сифатида ҳам муҳим ўйинчи. Рақиб жамоалар учун Иличич ва Гомесни тўхтатиш қийин. Дуван Сапата ҳам яхши формага қайтди, у катта кучга эга. Мавсумнинг биринчи қисмида ундан узоқ вақт фойдалана олмадик. 

Ҳозирча «Валенсия» билан ўйин ҳақида ўйламаяпмиз. Уларда кўтарилишлар ва пасайишлар бўлиб турибди. Улар «Барселона»ни мағлуб этишди. Демак, эътиборли бўлишимиз керак. Мухлислар бу баҳсни сабрсизлик билан кутишмоқда. Аммо унгача бир нечта ўйинларимиз бор, биринчи навбатда шуларни ўйлашимиз керак», – деб Гасперинининг сўзларини келтиради DAZN.

Маълумот учун, «Аталанта» Италия чемпионатида 38 очко билан 4-ўринда бормоқда. Чемпионлар Лигаси 1/8 финалида эса «Валенсия» билан тўқнаш келади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар