23.01.2020 23:19
3741
Скоулз: «Погба тузалган тақдирда ҳам ўйнамаслик учун бошқа баҳона қидиради»

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси Пол Скоулз жамоа яримҳимоячиси Пол Погба ҳақида гапирди.

«Мен Погбани сафга қайтишга яқин деб ўйламайман. У тикланган тақдирда ҳам «МЮ»да ўйнамаслик учун бошқа сабаб қидиради», – деб Скоулзнинг сўзларини келтиради Manchester Evening news.

Эслатиб ўтамиз, франциялик футболчи январда тўпиғидан операция қилинди ва ҳозирда тикланиш жараёнини ўтказмоқда.

26 ёшли яримхимоячи бу мавсумда АПЛда 7та ўйинда майдонга тушиб, 2та голга ассистентлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар