22.01.2020 11:20
2750
Перишич: «Қари эмасман, яна 7-8 йил ўйнамоқчиман»

«Бавария»нинг хорватиялик яримҳимоячиси Иван Перишич яна бир неча йил футбол ўйнамоқчи эканлиги ҳақида гапирди.

«Мюнхенда ўзимни спорт нуқтайи назаридан яхши ҳис қиляпман. Мен кундан кунга олдинга қадам ташлаяпман. 30 ёшдаман, қари эмасман. Ўзимни яхши ҳис қиляпман. Яна 7-8 йил ўйнашни режалаштирганман», – деб Перишичнинг сўзларини келтиради Аbendzeitung.

Эслатиб ўтамиз, Перишич «Бавария»га 2019 йил ёзида «Интер»дан ижара асосида ўтган. Бу мавсумда яримҳимоячи Бундеслигада 13та ўйин ўтказиб, 4та гол урди ва 3та голга ассистентлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар