21.01.2020 08:33
2658
А Серия. «Аталанта» ўз уйида сўнгги ўриндаги жамоага ютқазди

Италия чемпионатининг 20-турида «Аталанта» ўз майдонида 20-ўринда бораётган СПАЛни қабул қилиб, кутилмаганда мағлубиятга учради.

Мағлубиятдан сўнг «Аталанта» 35 очко билан 5-ўринга тушиб кетди. СПАЛ эса очколарини 15тага етказиб, 18-ўринга кўтарилиб олди.

А Серия, 20-тур
Аталанта – СПАЛ 1:2

20 январь, «Адзурри д'Италия»
Голлар: Иличич (16) – Петанья (54), Валоти (60).
Аталанта: Спортьелло, Толои, Кальдара (Муриэль, 66), Паломино, де Рон, Фройлер (Гимшити, 46), Пашалич, Госенс, Гомес (Малиновский, 59), Иличич, Сапата. 
СПАЛ: Бериша, Чонек, Викари, Игор Жулио, Эспето, Дабо, Миссироли, Валоти (Вальдифьори, 78), Реца (Томович, 85), Петанья, Ди Франческо (Флоккари, 72).
Огоҳлантиришлар: Валоти (5), Викари (21), де Рон (40), Ди Франческо (45), Паломино (50).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар