20.01.2020 14:19
7628
Мубин Эргашев: «Эртага бизга мухлислик қиладиган томошабинлар ҳам кўп бўлади»

ОЧЛ саралаши доирасида «Локомотив» – «Истиқлол» учрашувидан олдинги матбуот анжуманида меҳмон жамоа бош мураббийи Мубин Эргашев ҳамда жамоа ҳужумчиси Алишер Жалилов иштирок этишди. Бу ҳақда «Локомотив» клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

 – Футбол мухлисларини кириб келаётган янги мавсум билан табриклайман. Ўтган мавсумдагисига қараганда ушбу мавсумда кўпроқ қизиқарли ўйинлар бўлишини тилайман. Ўйинга келадиган бўлсак, баҳсга кўрилган тайёргарлик яхши бўлди. Рақибни яхши ўрганиб чиқдик. «Локомотив»ни тарк этган кўплаб футболчилар ўрнини янгилар эгаллади. Шунингдек, жамоада бош мураббий ўзгарди. Самвел Бабаян ва Андрей Фёдоровнинг мураббийлик имзоси икки хил кўринишда ва ўйинлари бошқача таассурот беради. Футболчиларимизга эртанги ўйин олдидан алоҳида талаблар қўямиз.

 Алишер Жалилов: – «Локомотив» ОЧЛда ҳар йили ўйнайди. Уларнинг яхши жамоа эканлигини биламиз. Шу боисдан учрашувга яхши тайёргарлик кўриб, навбатдаги босқичга чиқишимиз учун ҳаракат қиламиз.

 – «Истиқлол» Осиё Чемпионлар Лигаси даражасига тайёрми?

– Ҳа, тайёр. Чунки ўтган йиллар давомида ОФК кубогидаги иштирок орқали «Истиқлол» бир неча бора ушбу лигага тайёр эканлигини кўрсатиб берди.

 – «Истиқлол» ОЧЛ учун уч легионерни рўйхатдан ўтказган. Уларнинг барчаси Тошкентга келдими?

– Бу ҳақида индамай қўя қолай. Бу мухлисларга сюрприз бўлади, эртанги ўйинда буни билиб оласиз.

 – «Локомотив»нинг ўйинларини томоша қилдингизми?

– Андрей Фёдоровни яхши биламан. У билан бирга ўқиганман. «Локомотив»нинг «Рейнжерс» билан ўйинини томоша қилдик. Шунингдек, «Жиангсу» билан ўйинни ҳам ўрганиб чиқдик. «Локомотив» икки ўйинда икки ҳил таассурот қолдирди. Шу боисдан жамоа эртага қандай ўйин кўрсатишини билиш жуда қийин.

 – Ўзбек футболидан ёқтирган футболчингиз борми?

Алишер Жалилов: – Одил Аҳмедов. «Анжи», «Краснодар»да ўйнаган футболчини яхши биламан. Айни дамда у фаолиятини Хитойда давом эттирмоқда. «Локомотив»дан эса Марат Бикмаевни яхши танийман. Унинг ўйинлари менга ёқади.

 – «Пахтакор»га қарши бекор қилинган ўйин тайёргарлик режаларига жиддий таъсир ўтказдими?

– Йўқ. Об-ҳаво Худонинг амрида. Шу боисдан бундан унчалик хафа бўлмадик. Эртанги ўйинда бизнинг томонга ҳам мухлислик қиладиган томошабинлар кўп бўлади. Шу боисдан ўйин қизиқарли кечиши шубҳасиз.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар