18.01.2020 12:31
8270
Любинко Друлович: «Бизни катта ўйин кутаяпти»

Бугун, 18 январь куни БАА – Ўзбекистон чорак финал ўйини олдидан мураббийлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда Ўзбекистон олимпия жамоаси бош мураббийи Любинко Друлович иштирок этди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

«Бизни катта ўйин кутяпти. Ўртоқлик ўйинида БАА жуда кучли харакат қилган ва ғалаба қозонган. Рақибга нисбатан тикланишга вақтимиз кўпроқ эди. Биз орзуимиз сари интилишда давом этамиз. Ният Олипиада ўйинлари.

Бизда аввалги турнирда иштирок этган бир неча футболчи бор. 8 нафар. Уларнинг тажриси кўпроқ. Бироқ бу сафарги турнир Олимпиада учун. Оғир бўляпти ўйинлар. Ҳаммада мотивация юқори. Чемпионликни ҳимоя қилиш осон эмас. Биз албатта энг юқори мақсадларни қўйганмиз.

Кореяга қарши ўйиндан кейин мен айтгандимки, биз турнир етакчилари билан ўйнадик ва гуруҳдан чиқдик. Бу эса осон кечгани йўқ. Биз бу сафар кучимизни тўлиқ тиклашимизга ишончим комил. БААга қарши учрашувгача жисмоний ҳолатимих яхшиланади.

БАА бош мураббийи фикрига қўшиламан. Ростдан ҳам ўйинлар жуда кескин бўлди. Битта гол фарқ кўп учрашув масаласини ҳал қилди. Япония, Эрон, Ироқ, Қатар каби кучлилар эса гуруҳда қийинчиликка дуч келишди. Айни вақтда турнирнинг 8 та энг кучли терма жамоа қолди. Буёғига ўйинларни кичик деталлар ҳал қилиб қўяди» - дея бош мураббий сўзларини келтирмоқда ЎФА матбуот хизмати.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар