17.01.2020 10:54
3785
«МЮ» ва «Спортинг» Фернандешнинг трансфер нархи борасида келиша олишмаяпти

«Манчестер Юнайтед» ва «Спортинг» яримҳимоячи Бруну Фернандеш трансфери борасида музокараларни давом эттиришмоқда.

Клублар ҳозирча футболчининг трансфер нархи борасида келиша олишмаяпти. Лиссабонликлар яримҳимоячи учун 80 млн евро талаб қилишмоқда, инглиз клуби эса 60 млн тўлашга тайёр.

25 ёшли португалиялик ўйинчининг ўзи январдаёқ «Олд Траффорд»га келишга тайёр. Аввалроқ футболчи «МЮ» билан шахсий шартнома борасида келишиб олгани ҳақида айтилганди. Агар трансфер амалга ошса, Бруну Манчестер жамоасида ҳафтасига 130 минг фунт маош олади.

Фернандеш бу мавсумда «Спортинг» сафида Португалия чемпионатида 15та ўйин ўтказиб, 8та гол урган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар