17.01.2020 22:37
2449
«Аталанта» Сапатани сотиб олди

«Аталанта» ўз расмий сайтида «Сампдория» ҳужумчиси Дуван Сапатани сотиб олганини эълон қилди. 28 ёшли футболчи бунгача бергамоликлар сафида ижарада ўйнаб келаётганди. Битим шартлари ошкор этилмаган.

«Жуда хурсандман. «Аталанта» менга ишонгани учун раҳмат айтаман. Бергамода мени биринчи кунданоқ мамнуният билан кутиб олишган. Биз ажойиб жамоа қуряпмиз ва бундан биргаликда завқланишимиз мумкин», – дейди Сапата.

Сапата 2018 йилдан бери «Аталанта»да ўйнайди. Шунингдек, у фаолияти давомида «Наполи», «Удинезе», «Америка» ва «Эстудиантес» жамоаларида ҳам ўйнаган.

Колумбиялик ҳужумчи ўтган мавсумда А Серияда 23та гол билан тўпурарлар пойгасида «Сампдория» ҳужумчиси Фабио Квальярелладан кейин 2-ўринни эгаллаганди. У бу мавсумда 9та ўйинда 6та гол уриб, 2та голга ассистентлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар