13.01.2020 20:02
4449
«Барселона» директорлар кенгаши Вальверденинг клубдаги келажагини муҳокама қилади

«Барселона» бош мураббийи Эрнесто Вальверденинг клубдаги келажаги бугун ҳал этилиши мумкин. Бу ҳақда Diario Sport хабар бермоқда.

«13 январь, душанба куни кечга Каталония клуби директорлар кенгаши клуб президенти Жозеп Бартомеу раислигида тўпланиб, Вальверденинг клубдаги фаолиятини муҳокама қилишади» - дейилади хабарда.

Олдинроқ, «Барселона» собиқ футболчиси Хави жамоани бошқаришдан бош тортганди. «Барса» ҳозирда бир қатор мураббийлар номзодини, шу жумладан Маурисио Почеттино вариантини ҳам кўриб чиқмоқда. 

Манбанинг ёзишича, «Барса» бош мураббийи Вальверде раҳбариятнинг ҳатти-ҳаракатларидан жаҳли чиққан. Клуб мураббий билан ҳозирги вазиятни муҳокама қилмаяпти.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар